Шунингдек, умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилганларга ҳам давлат ҳисобидан турар-жой берилади.
Президент Қарорига кўра, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланади.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идоралар тизимига ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ўтказилганда, уларга берилган хизмат хонадонлари ҳам тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказилади.