Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак
Бухоро

Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак

24.10.2022 206
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ эълон қилинган мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналарнинг куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиши — улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини эслатиб ўтади.

Бундан ташқари, иссиқхоналар раҳбарларига хўжалик юритувчи субъектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши пайтида биринчи навбатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар ҳамда мамлакатни электр энергияси билан таъминлайдиган иссиқлик электр станцияларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида муқобил ёқилғи турига тўлиқ ўтишнинг муҳимлиги тушунтирилмоқда.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, табиий газнинг физик ва кимёвий хусусиятларидан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумида транспортировка қилиш жараёнлари анча мураккаблашиши сабабли, ушбу даврларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланади.

Юқоридаги далилларга асосланиб, иссиқхона хўжаликларида кўмир каби муқобил ёқилғининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Бу ҳаракатлар нафақат мамлакатимизнинг қимматбаҳо табиий ресурслардан самарали фойдаланишни амалга ошириш, балки тадбиркорлар учун ҳам бевосита манфаатлидир, чунки қайта тикланмайдиган ресурс ҳисобланган табиий газнинг харажатлари ошиб боради. Бундан ташқари, иссиқхоналарда самарали саноат ишланмаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш, ностандарт газ ускуналаридан воз кечиш ҳам иссиқхона ва унда фаолият қилаётган одамлар хавфсизлигининг кафолати ҳисобланади.

Шунингдек, сувуқ мавсумда иссиқхонанинг узлуксиз ишлаши кафолати бўлган муқобил турдаги ёқилғининг мавжудлиги тадбиркорнинг манфаати ҳисобланади. Шуни эсда тутиш керакки, бугунги кунда муқобил турдаги ёқилғининг мавжудлиги табиий газ етказиб бериш бўйича ҳам қоидалар талаби, ҳам шартнома шартидир. Куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб беришда кутилмаган вазият юзага келган тақдирда фақат захира ёқилғи туридан фойдаланиш тадбиркорга етиштирилган маҳсулотни асраш имконини бериши аниқ. Бунинг учун зарур бўлган кўникмаларни олдиндан ишлаб чиқиш муҳимдир.

Ҳисоб-китоблар ва мавжуд амалиёт таҳлиллари шуни кўрсатадики, экин тури ва майдони (1 гектар учун), маҳсулот етиштириш технологияси (гидропоника) ҳамда табиий шароити бир хил бўлган ҳудуддаги иссиқҳона хўжалигида мавсум давомида помидор маҳсулотини етиштириш учун умумий сарф ҳаражатлар калькуляциясида табиий газ ва кўмир ёқилғисини улушини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилганида, кўмир ёқилғисида маҳсулот етиштириш табиий газга нисбатан 33 фоизга арзон тушиши ёки мавсум давомида 220 млн сўмгача қўшимга даромад келтириш имконияти юзага келиши кузатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4020-сон қарорида энергиянинг муқобил манбалари, энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини яратиш асосий йўналиш этиб белгиланган.

Шу жумладан, ушбу чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4-октабрда «2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 244-сон йиғилиш баёнида назарда тутилган.

Шерзод Камалов 24.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 22
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?