Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ислоҳотлар замирида ёшлар манфаати
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ислоҳотлар замирида ёшлар манфаати
Бухоро

Ислоҳотлар замирида ёшлар манфаати

22.11.2023 108
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Мамлакатимиздаги ёшлар сиёсати давлат томонидан мустаҳкамланаётган, кенг жамоатчилик билан муваффақиятли амалга оширилаётган соҳалардан биридир. Уларнинг сифатли таълим олиши, яхши касб эгаси сифатида малакаларини ривожлантириб ўз келажагини қуриши давлатимизнинг муваффақияти учун муҳим аҳамиятга эга.
Тарихан қисқа давр мобайнида ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олган ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий жабҳаларни тўлиқ қамраб олган ўзгаришлар, янгиликлар кўлами шу қадар кенгки, уларнинг ҳар бири ўз таҳлилчиларини кутиб турибди. Бироқ бугун халқимизга, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодга рўй бераётган ўзгаришлар моҳиятини ва эртанги кўзлаган марраларимизни, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс мазмун-моҳиятини, “…одамларимиз турмушда, тафаккурида кузатилаётган янгиланишлар, шунингдек, жамиятимиз ҳаётида янгидан-янги воқеликка айланаётган кескин бурилишлар тасвири…”ни етказишни истарканмиз, эътиборимизни шубҳасиз, ушбу янгилик ва ўзгаришларнинг ташаббускори, элимизнинг оловқалб фарзандлари, миллатимиз келажаги – Ватан ва миллат истиқболи, шони йўлида олиб бораётган фаолияти, таъбир жоиз бўлса, орзу-ю истакларига қаратмоғимиз, ёшларнинг шахси, сиёсий иродаси ва руҳий оламини англашга интилмоғимиз фойдадан холи бўлмайди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан шу йилнинг 10 ноябр куни республикамиз бўйлаб илк бора етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар учун “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси асосида ўтказилган “Маънавият марафони” ҳам айни шу ислоҳотларнинг давомидир. Марафондан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, асрлар давомида сақланиб келаётган миллий урф-одатлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришдан иборат эди. Лойиҳа бугунги глобаллашув даврида ёшларни таълим-тарбиясини тизимли йўлга қўйиш, илм-фан ва маърифатга қизиқтиришни ўз ичига қамраб олди, деб ўйлайман.
Ватан тақдирига дахлдор эканлигини ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, уни асраб-авайлаш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир. Бу борада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида қилинаётган ишлар самараси эса инсонни қувонтиради.
Яшаётган ерини бўстон қилиш ҳам, уни чўлга айлантириш инсоннинг қўлида аслида. Юртимизнинг чекка ҳудудларидан бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Бухоро давлат педагогика институти талаба-ёшлари боғи” барпо этилди. Ҳар бир ниҳолни ерга қадар эканмиз, қалбимизни Ватанни янада севиб ардоқлаш ҳисси қамраб олгани бежиз эмас. Зеро, Ватанни суйиш ҳар бир кишининг кўнгил ишидир. Мана шу туйғулар яшаш ҳеч биримизни тарк этмасин.
 
Рустамжон Раҳимбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
Ёшлар парламенти аъзоси

Шерзод Камалов 22.11.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?