USD10 500.810.00%
RUB143.15+0.50%

Ишсизлик нафақаси кимга ва қанча даврга тўланади?

Ишсизлик нафақаси кимга ва қанча даврга тўланади?

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади.

▶️Ишсиз деб эътироф этилган шахсга, у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб тайинланади.

▶️Қарамоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган тартибда иштирок этганда тайинланади.

▶️Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан 11-кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси:

▪️ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ёки узоқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;

▪️илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса 13 календарь ҳафта мобайнида тўланади.

Мавзуга оид