Оила кодексининг 140-моддасида, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган.
Юқорида келтирилган асосга кўра, МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб;
👉 Бир нафар бола учун— 883 764.84 сўм;
👉 Икки нафар бола учун— 1 178 353.12 сўм;
👉 Уч ва ундан ортиқ бола учун— 1 767 529.67 сўмдан кам бўлмаган миқдорида ундирилади.