Ишга жойлаштиришини айтиб 500 доллар талаб қилган мансабдор шахс ушланди

 Ишга жойлаштиришини айтиб 500 доллар талаб қилган мансабдор шахс ушланди

Тезкор тадбири давомида Қурилишда муҳандислик қидирувлари геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий текшириш давлат институти “ЎЗГAШКЛИТИ” ДУК Бухоро вилояти филиали директори ўринбосари, Қоракўл туманида яшовчи, 61 ёшли Г.A. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, уни “ЎЗГAШКЛИТИ” ДУК Бухоро вилояти филиалига 500 AҚШ доллари эвазига ишга қабул қилинишида ёрдам беришини ваъда қилиб, 400 AҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид