Ходим ишдан бўшаган вақтдаги унинг ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб компенсация ҳисобланади.
Меҳнат кодекси 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра сизга ўриндошликдаги лавозимингиз учун ҳам (тарғиботчи) меҳнат таътили пули тўланиши керак эди.
Z6rku