🔸Шествия (театрлаштирилган юриш томошаси) ва тантанали очилиш маросими.
🔸Туризмни ривожлантиришга доир илмий-амалий конференция.
🔸Миллий ҳунармандчилик ва зираворлар савдо ярмаркаси.
🔸Миллий таомлар фестивали. (Палов сайли).
🔸Бухорода фаолият юритаётган ҳамда қўшни вилоятлардан ташриф буюргансулолавий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари.
🔸Миллий маросим ва удумларни ўзида акс эттирган фольклор жамоаларининг чиқишлари: концертлар, умумий томошалар қўғирчоқбозлик саҳналари.
🔸Шашмақомхонлик кечалари.
🔸Миллий ва замонавий либослар намойиши.
🔸Миллий тарихий лавҳалар, сайиллар, урф-одат ва анъаналарни, маросимларни акс эттирувчи ретро фильмлар намойиши.
🔸Тасвирий ва амалий санъат намуналари, фотожамланмалар кўргазмаси.
🔸Тантанали ёпилиш маросими ҳамда гала концерт.
Фестиваль ўтказиладиган ҳудуд Бухоронинг Арк (Регистон майдони), Пойи Калон, Олимхон мадрасаси, Тоқи Заргарон, Тоқи Телпакфурушон, Тоқи Саррофон, Гавкушон, Абдураҳмони Аълам ва Улуғбек мадрасалари, Нўғай карвонсаройлари, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Кўкалдош ва Девонбеги мадрасаларини ўз ичига олган эски шаҳар қисмида ўтказилиши ва уч кун давом этиши мўлжалланган.
Фестивалга турли вилоят ва давлатлардан меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, қўшни республикалар ҳунармандлари, фольклор жамоалари, ансамбллар, гуруҳлар, якка ижрочилар таклиф қилинади.
Унда Бухородаги санъат ва маданият туризм ҳамда ҳунармандчиликка даҳлдор ташкилот ва ўқув юртларининг бевосита иштирок этишлари кўзда тутилган.
Фестивалга вилоятдаги барча бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоалари, ҳунармандлар жалб қилинади.