USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Интернетни блоклаш учун ускуналар сотиб олган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам бор

 Интернетни блоклаш учун ускуналар сотиб олган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам бор

Охирги кунларда рўй бераётган глобал ҳодисалар туфайли интернетни тўсиб қўйиш учун ишлатилаёган технологиялар Aмериканинг ““Sandvine” компаниясининг ускуналаридир
Bloomberg News  «Sandvine» нинг блокировка технологиясини яна бир қанча мамлакатларга етказиб беришини аниқлади: Жазоир, Aфғонистон, Озарбайжон, Миср, Эритрея, Иордания, Қувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва бу рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.

Интернетни блоклаш учун ускуналар сотиб олган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам бор

Иордания Sandvine Inc LGBT веб-сайтини цензура қилиш учун ишлатилган. Миср ҳукумати мустақил янгиликлар сайтларига киришни блокировка қилиш учун , Озарбайжонда ундан ижтимоий тармоқларни ёпиш учун фойдаланилган.
Тармоқ трафиги оқимини бошқариш учун фойдаланиладиган компаниянинг ускуналари, сўнгги йилларда ўндан ортиқ мамлакатларда Интернетни цензура қилишда ҳам ишлатилган. Ушбу мамлакатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киради.
Ижтимоий тармоқларнинг ёпилиши Aрманистон билан ҳалокатли тўқнашувлардан сўнг содир бўлди. Натижада, Озарбайжонда одамлар Facebook, WhatsApp, YouTube, Instagram, TikTok, LinkedIn, Twitter, Zoom va Skype каби веб-сайтларга кира олмадилар.Биз ишонамизки, ҳар бир суверен мамлакат ўз юртида нима тўғри нима нотўғри эканлиги бўйича ўз сиёсатини белгилаши керак”

Интернетни блоклаш учун ускуналар сотиб олган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам бор

Bloomberg News томонидан кўриб чиқилган ҳужжатларга кўра, Sandvine» Миср, Ўзбекистон, Россия ва Aфғонистон каби мамлакатларга веб-сайтларга ташриф буюрганларнинг тарихи ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш учун ишлатилиши мумкин бўлган технологияларни тақдим этган.

Мавзуга оид