Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Бухоро

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида

17.01.2026
11 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Оммавий ахборот воситаси вакили сифатида аҳолига маълумотларни холис ва беғараз етказиб бериш йўлида фаолият олиб бораётган ҳар бир ижодкор, журналист ёки блогер энг аввало – танлаган йўли ғоят масъулиятли ва юқори савия талаб этишини ҳис қилган ҳолда, омма эътиборига ҳавола этилаётган ҳар бир ахборот учун жавобгар эканлигини тўлиқ англаши даркор.
Аҳолини ахборот нафасидан баҳраманд этиш каби ғоят юксак ижодий фаолиятдан, ўз нафси йўлида фойдаланиб, оддий одамларнинг муаммоли вазиятларини чалғитувчи информацион хуружлар орқали баён этаётган, жарангдор шиорлар ва таҳдидлар билан ниқобланиб, товламачилик ва фирибгарликни кунлик фаолиятига айлантириб олган Taftish.uz ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини баён этамиз.
Жиноий гуруҳ етакчиси Абераев Ғайрат Нусратович 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Йиллар давомида республикамиз ҳудудида фуқароларга нисбатан фирибгарлик, товламачилик, ёлғон ахборот тарқатиш ва порахўрликда воситачилик қилишни касб қилиб олган бу кимса, муқаддам,
2013 йилда Шофиркон туман суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноий жавобгарликка тортилиб, амнистия асосида озод этилган;
2015 йилда жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилиб амнистия асосида жавобгарликдан озод қилинган;
Шу йилда Самарқанд вилоят суди томонидан ЖКнинг 28, 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, амнистия асосида жазодан қутулиб қолган;
2016 йилда Ғиждувон туман суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28, 25 ва 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 9 йил 6 ойга жазодан маҳрум этилиб, 2020 йилда муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган;
Давлат томонидан кўрсатилган ғамхўрликларни менсимаган бу шахс, жиноий фаолиятини давом эттириб, 2024 йилда Жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг ҳукмига кўра ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган;
Шунингдек, 2025 йил 28 майдаги Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукмига кўра, давлат органлари ходимларига нисбатан “Taftish.uz” ОАВсида шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатганлиги учун ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди билан блогерлик фаолиятлари билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 1 йил 2 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
Ҳозирда пробация ҳисобида озодликни чеклаш жазосини ўтамоқда. Хавфли рецидивист.
Ғ.Абераев “Taftish.uz” ОАВ раҳбари сифатида жиноий гуруҳ фаолиятига етакчилик қилиб, суд ҳукми билан интернет ва телефондан фойдаланиш таъқиқланган бўлсада, ижтимоий тармоқларда укаси Ғанишер Абераев номига сохта профиль очиб, фаол фойдаланиб, жиноий гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириб келган.
Жиноий гуруҳнинг аъзоси Юлдашев Азизжон Бахромжонович, 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Муқаддам судланмаган.
А.Юлдашев, ижтимоий тармоқларда ўзини халқпарвар деб кўрсатиб, аслида эса фуқаро ва мансабдор шахсларга “кўча безориси” каби муомаласи билан гўёки ҳақиқатпарварга барчаси мумкин дея, ўзини ахлоқсиз шахс сифатида намоён қилиб келади.
Кўп йиллик таниши бўлган, гуруҳ раҳбари Ғ.Абераевнинг топшириғига кўра, “Taftish.uz” ОАВси ниқоби остида, жиноий шериклари Д.Нишонов, ва М.Эшқуватова билан биргаликда, мунтазам равишда мурожаатчиларнинг маблағи эвазига нохолис, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видеороликлар тайёрлаб, уларни You Tube каналига жойлаш ва кейинчалик ушбу видеоларни ўчиртириш эвазига Ғ.Абераев орқали товламачилик қилиш билан шуғулланиб келган.
Ушбу жиноий ҳаракатларни, “Чилонзор буюм савдо комплекси” раҳбариятидан пул ундиришда, Наманган вилояти Чуст туманидаги оила шаънини булғашда, Тошкент шаҳрида “Parkent Development” қурилиш компанияси обрўсини тўкишда, Самарқанд вилоятида “Ўзбегим уйлари” қурилиш компанияси раҳбариятига нисбатан товламачилик қилишда, амалга ошириб келган.

Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Нишонов Дилшод Тахирович 1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. “Taftish.uz” ОАВнинг мухбири. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги ҳамда ўзига нотаниш бўлган оиланинг қадр-қиммати камситилишига олиб келган ёлғон ахборотни тарқатганлиги учун, суд қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 461-моддаси ҳамда 2022-моддалари билан жавобгарликка тортилган. Иккинчи гуруҳ ногирони.
Маълумотларга кўра, Ғ.Абераев томонидан айнан ногирон бўлганлиги учун, халқ фикрини манипуляция қилишда, нуқсони билан фуқароларда раҳм уйғотиш, давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ногиронлигини важ қилиб, турли босим ўтказиш учун фойдаланиш мақсадида мухбирлик лавозимига ишга олинган ва жиноий гуруҳга қўшилган.
Ногиронлиги ортидан ушбу шахсга ҳеч ким чора кўра олмаслиги заминида жиноий гуруҳда “Торпеда” яъни пул ундирувчи ва давлат органлари ходимларини қўпол муомаласи билан обрўсизлантирувчи вакил вазифасини бажарган.
Жиноий гуруҳ таркибида Тошкент шаҳрида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида, Наманган вилояти Косонсой туманида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида фуқаролар ва тадбиркорларни обрўсизлантириш ишлари билан фаол шуғулланиб келган.
Аҳамиятли томони шундаки, гўёки халқ номидан ҳукуматга тинмай эътироз билдириш орқали ўзини қийналган фуқаро сифатида намойиш этаётган ушбу кимсага ва унинг оила аъзоларига давлат томонидан тизимли равишда ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинади.
Масалан, 2020 йилда Д.Нишонов ота-онаси билан яшаб турган Чилонзор туманидаги кўп қаватли уй капитал таъмирдан чиқарилиб, атрофи тўлиқ ободонлаштирилган.
2024 йилда эса бу оилага яна ғамхўрлик кўрсатилиб, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Янгиҳаёт туманидан бепул икки хонали янги уй тақдим этилган.
Шунингдек, масъуллар томонидан онасининг шу ҳудудда савдо-сотиқ билан шуғулланиши учун ҳам шароит яратиб берилиб, гарчи ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмасада, инсонпарварлик принциплари асосида савдо дўкони орқали даромад топишига имконият яратилган. Ундан ташқари Дилшод Нишоновнинг ижтимоий ҳимояси ҳам мунтазам равишда таъминлаб келинади.
Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Эшқувватова Маржона Шерали қизи, 2006 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. “Taftish.uz” ОАВнинг мухбири. 2024 йилнинг апрель ойида, бошқа бир фуқаронинг қадр-қиммати камситилишига олиб келган ёлғон ахборотни тарқатганлиги учун, Гулистон шаҳар судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2022-моддаси билан жавобгарликка тортилган.
М.Эшқувватова жиноий шериклари Д.Нишонов, А.Юлдашев ва С.Рашидовлар билан биргаликда 2025 йил октябр-декабрь ойларида Наманган вилояти Косонсой туманида, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида мурожаатчиларнинг маблағи эвазига иккинчи томонни шаъни ва қадр қимматини топтовчи видеоматериаллар тайёрлаб, “Taftish.uz” каналига жойлаб келган. Айнан шу материалларни интернетдан ўчириш учун гуруҳ раҳбари Ғ.Абераев тадбиркорлардан товламачилик йўли билан пул маблағларини ундириб келган.
Икки фуқаро ўртасидаги нотурар жой олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ваколатли идоралар томонидан қонуний қарорлар қабул қилинган бўлсада, бир оиланинг моддий манфаати эвазига интервью олиб, ундаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини билган ҳолда видеоматериални “Taftish.uz” сайти орқали интернетда тарқатиб, ушбу хонадонни сотиб олган қонуний эгасидан интернетдаги видеоларни ўчириш ва шарманда қилмаслик эвазига 4 млн. сўм пулларни товламачилик йўли билан олган.
Шу билан бирга М.Эшқувватова 2025 йилнинг ноябрь ойида “Parkent development” ҳамда Самарқанд вилоятидаги “Ўзбегим уйлари” қурилиш компаниялар ҳақидаги уйдирма материалларни тарқатиш билан шуғулланган. Айнан шу материалларни ўчириш учун унинг жиноий шериклари Ғ.Абераев ва А.Юлдашевлар тадбиркорлардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш билан шуғулланиши ортидан маъмурий жавобгарликка тортилган М.Эшқувватова, қўлланилган жазо чораларидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан 2025 йилнинг октябрь ойида Тўрткўл туманида икки низолашаётган фуқароларнинг ўртасига аралашиб, улардан бирини маблағи эвазига иккинчи томонни шарманда қилувчи видеолавҳа тайёрлаб, “Taftish.uz” каналига жойлаган.
Ижтимоий тармоқларда ўзини халқпарвар, дея кўрсатиб келаётган М.Эшқувватова, шунчалик ҳаддидан ошиб кетганки, ҳаттоки ўз вазифасини виждонан бажараётган, 2025 йилнинг ноябрь ойида Сирдарё вилояти ҳудудидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида сигарет чекаётган тартиббузарга чора кўрган маҳалла профилактика инспекторини обрўсизлантиришга уриниб, буларни мақсади пул ишлаш, каби шахснинг шаънини камситувчи изоҳлар билан аслида ёлғон бўлган ва жамоат тартибига тўғридан-тўғри таҳдид солувчи маълумотни қасддан инстаграм каналига жойлаган.
Бу каби ўтакетган сурбетликни, айрим фуқаролар халқ дардини олиб чиқиш сифатида баҳолаб, блогерни мақтаётганликларини қандай тушуниш мумкин? Ваҳоланки, ўша куни газ қуйиш шохобчасида 18 та автомашина ва 50дан ошиқ фуқаролар, бир неча аёллар ёш гўдаклари билан бирга бўлган.
Кашанда ҳуқуқбузар эса, бошқа ҳайдовчилар томонидан танбеҳ эшитганига қарамасдан сигарет чекишни давом эттирган. Бу каби ёнғин хавфи юқори бўлган манзилларда бежизга алоҳида тартиб жорий этилмаган!
2024 йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида содир этилган оғир фалокат оқибатида 4 киши вафот этгани халқимизнинг эсидан чиққани йўқ. У ердаги портлаш ҳам, заправкадан сизиб чиққан газ ва очиқ олов чақнаши оқибатида содир бўлганлигини эслатиб ўтиш жоиз. Худди шундай 2025 йилнинг 2 декабрь куни ҳам, айрим фуқароларнинг масъулиятсизлиги туфайли Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги бозор ичидаги овқатланиш шохобчасида, сизиб чиққан газ ва очиқ олов аралашмасидан портлаш содир бўлиб, юртимиз аҳолисини ларзага келтирган эди.
“Блогер” эса, одамлар ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган бу каби оғир оқибатни хаспўшлаб, ички ишлар органи ходимларни ёмонлаб, мазкур жирканч ва хавфли ҳодисани ўзининг навбатдаги пиари учун ишлатган.
Ижтимоий тармоқларда ўзини халқ посбони сифатида намоён этиб келаётган, қонун-қонун дея тинмай бонг ураётган М.Эшқувватова аслида ашаддий ҳуқуқбузар ҳисобланади.
У ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб, давлат рақами 01 797 QKA бўлган транспорт воситасини мунтазам равишда бошқариб юрган. Йўл патруль хизмати ходимларининг тинимсиз огоҳлантиришлари ҳамда қўлланилган жарималар бу аёлга умуман кор қилмаган. Қоидабузарлик учун автомашина жарима майдонига жойлаштирилганидан кейин ҳам қонунларни қасддан менсимасдан яна 90 кун давомида ўша транспорт воситасини бошқаришда давом этиб, 14 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги аниқланди.
Бу қоидабузарликлари охир-оқибат жиддий йўл транспорт ҳодисасига олиб келган. Ўзини ҳаётини бир тийинга илмайдиган бу кимсага, ҳеч бўлмаганда бошқа фуқароларни ҳаётини ҳурмат қилишини тилашдан бошқа илож йўқ.
Осон пул ва жазосизлик ортидан эйфорияга берилиб кетган бу аёл, танишларига ва ёрдам сўраб келган мурожаатчиларга давлат органлари, ҳокимият ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ундан қўрқиб, барча ишларини битириб беришини, танқидлари орқали ҳар қандай муаммони ҳал эта олишини қайта-қайта такрорлаб, аҳолини ишонтиришга уриниб келган.
Ҳурматли фуқаролар, муаммоларингиз юзасидан турли фирибгарларга эмас фақатгина масъул давлат органларига мурожаат қилинг. Маблағингизни лицензияга эга юридик хизмат кўрсатувчи мутахассислар учун ишлатинг. Даромадингизни очиқлик пардаси ортида яширинган ва оммавий ахборот воситаси сифатида ниқобланган айрим жиноий гуруҳлар фаолиятини ривожлантиришга сарфламанг!

Шерзод Камалов 17.01.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Бухоро
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 79
Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 235
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда

08.12.2025 31
Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 44

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?