Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият
Бухоро

Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият

17.04.2023 189
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

                                          

       Конституция миллатимиз руҳига, ҳаёт тарзи ва урф-одатларига мос бўлган имон-эътиқод, инсоф, диёнат, меҳр-оқибат, ор-номус, ҳаё каби энг эзгу фазилатларни ўз ичига олган. Конституция миллий давлатчилигимизнинг рамзи сифатида инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Бош қомусимизда баён этилган тамойиллар ҳар бир инсон ўзини чинакам бахтиёр хис этиши, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган.

      Янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши ва кафолатланиши қайд этилмоқда.

      Жумладан, унга инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид қатор ҳуқуқларимиз  киритилмоқдаки, “Инсон қадри учун” ғояси асосида халқ манфаати ва инсон қадр-қиммати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг олий мақсади ҳисоблананади. Конституциянинг янги таҳририда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баробардан ортиққа ошмоқда.

        Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонунда амалдаги таҳрирдаги Конституциянинг 9-бобида ижтимоий, иқтисодий ва маданий  ҳуқуқлар билан биргаликда экологик ҳуқуқлар ҳам ўз аксини топмоқда.

         Бу ҳар кимнинг соғлом муҳитга бўлган ҳуқуқлари, соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги, соғлом экологик муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кўриш бўйича мажбуриятлари давлат томонидан кафолатланмоқда. Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи, давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширишни, эндиликда шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши лозимлигини, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, Орол денгизи экологик фалокати оқибатларини бошдан кечираётган Ўзбекистон аҳолиси учун бу масала нафақат бугун, балки узоқ муддатли истиқболда ҳам устувор аҳамият касб этишини кафолатлаб бермоқда. Бу киритилаётган ўзгартиришлар ман шу Қонун лойиҳасининг такомиллашиши ва авваломбор, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳамма нарсадан устун эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси Дамира Алмосова.

Шерзод Камалов 17.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?