Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ИИББ: Telegram’да хайрия ниқоби остида ташкил этилган фирибгарлик жинояти фош этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > ИИББ: Telegram’да хайрия ниқоби остида ташкил этилган фирибгарлик жинояти фош этилди
Жиноят

ИИББ: Telegram’да хайрия ниқоби остида ташкил этилган фирибгарлик жинояти фош этилди

19.08.2020 131
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

telegram тармоғи орқали хайрия учун деб 10 миллион сўм ва 1 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштираётган  шахс  қўлга олинди.
Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига маълумки, telegram тармоғида «Эъзозага ёрдам» хайрия гуруҳи ташкил қилинган эди. Бу гуруҳ орқали саховатли ва кўнгилли инсонлар оғир хасталикка чалинган ҳозирда 3 ёш бўлган  Эъзозанинг даволаниши учун ёрдам бериб келмоқдалар. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек хайрияни ниқоб қилган баъзи қўштирноқ ичидаги шахсларнинг қилмишларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Эъзозанинг отаси фуқаро Э.Гулметов ариза билан мурожаат қилади. У ўз аризасида ноъмалум аёл унинг қизи Эъзозага тегишли бўлган маълумотларни ўзлаштириш орқали телеграм ижтимоий тармоғида ташкил этилган «Эъзозага ёрдам» гуруҳида ўзини гўёки Эъзозанинг онаси деб таништириб, фирибгарлик йўли билан хайрия пулларини ўзлаштираётгани ҳақида баён қилиб, унга тегишли чора кўришни сўрайди.
Ҳолат юзасидан ИИББ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суруштирувлар давомида ушбу аёлнинг Эъзозага ёки унинг яқин қариндошларига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланади ва жиноятни барвақт олдини олиш ҳамда иссиқ изида фош этиш мақсадида тезкор тадбир ташкил этилди.Тадбирга ўз ихтиёри билан кўмаклашишга розилик билдирган Эъзозанинг отаси интернетдаги номаълум аёл билан шартли равишда «саховатли инсон» бўлиб телефон орқали мулоқотга киришади. Шунда, аёл Эъзозанинг онаси эканлигини ва қизчанинг кунлик муолажалари учун зудлик билан 25 миллион сўм пул зарурлигини, унинг аҳволи оғирлигини ва ўзи Самарқанд вилоятида эканлигини айтиб, хайрия пулларини олиш учун Тошкент шаҳрида ички ишлар ходими бўлиб ишловчи танишини юборишини айтади.Шундан сўнг, тадбирга ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ходимлари ҳам жалб этилади ва соат 17:30 ларда белгиланган жойга келиб «саховатли инсон»га ўзини Шавкат деб таништирган фуқаро хайрия сифатида берилаётган келишилган пулларни олаётган вақтида тадбир қатнашчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланади.Текширув давомида, у аслида 1981 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган «Самарқанд-Тошкент» йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Шавкат Б. эканлиги ва бирон-бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда хизмат қилмаслиги аниқланади.Ушланган шахс билан ўтказилган суҳбат давомида, унга ноъмалум аёл қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрида 10 миллион сўм ва 1 400 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари борлигини, фақат пулни олаётган одамига ўзини ИИО ходими деб таништиришини илтимос қилганлигини ва бунинг эвазига 200 минг сўм почта пули олишга келишганини маълум қилади.Ҳайдовчи Шавкат Б. ўз ихтиёри билан тезкор тадбирни давом эттиришга розилик билдиради.14 август куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир давом эттирилиб, фирибгарликда гумонланувчи аёл ҳайдовчи Шавкатдан келишилган пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Фирибгарликда гумонланган шахс 2001 йилда туғилган, турмушга чиқмаган Самарқанд шаҳрида яшовчи М.М.эканлиги аниқланган. Ўтказилган суҳбат давомида, у telegram ижтимоий тармоғида фаол эканлиги ва бир биридан фарқ қилувчи 8 та профилдан фойдаланиши уларнинг 4 таси АҚШ рақамларидан очилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро М.М.га нисбатан Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а”-банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойларида туширилган тезкор тасвирлар яқин вақт ичида видео контент тарзида намойиш этилади.

Шерзод Камалов 19.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 742
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 824
Жиноят

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

06.03.2023 381

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?