Агар ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажармаса, шу жумладан ишга кечикиб келса ёки келмаса, ишга спиртли ичимликлар ичган ҳолда келса ёҳур ўзининг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни бажармаса, иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо чораларини кўришга ҳақли. Ушбу интизомий жазо чоралари Меҳнат кодекси 181-моддасида белгилаб ўтилган.
Унга кўра қуйидаги жазо чоралари белгиланган:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.