Бу ҳақда бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда Хитойнинг “Zhongkuang Energy Group Co,. Limited” компаниясининг инвестицион директори Янгкю Ву билан учрашувида маълум қилинди.
Лойиҳага кўра, ўзгача бўлган мажмуа таркибига бир вақтда бир қанча халқаро тоифадаги объектлар, хусусан, мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар ҳудуди киради.
Мажмуа майдони 50 гектарни ташкил қилади, шундан катта қисмини аквапарк эгаллайди. Паркни лойиҳалаштириш ва қуришга инвестициялар ҳажми 100 миллион АҚШ долларидан зиёд.
Лойиҳа тўлиқ Хитой инвестициялари асосида амалга оширилади.