“Hamster Kombat” ўйини ва унинг “HMSTR” крипто-активи билан боғлиқ кўплаб саволларга қуйида жавоблар мавжуд.
1. “HMSTR” крипто-активми?
Интернетдаги очиқ манбалардан (расмий веб-сайт, “White Paper” декларацияси, ижтимоий тармоқлардаги лойиҳа профиллари, Телеграм мессенжери ва бошқа ресурслар) олинган маълумотларга асосланиб, “The Hamster Foundation” – лойиҳа ташкилотчилари “TON” экотизими (тарқатилган маълумотлар реестри) доирасида “Hamster Kombat” ўйинининг “web3” ўйинчилари учун “Airdrop” жараёнини амалга ошириш учун HMSTR токенининг чиқарилишини эълон қилишди.
Шу билан бирга, “coinmarketcap.com” ахборот ресурси маълумотларига кўра, ушбу токенга “Ягона крипто-актив идентификатори” (UCID) – № 32195 берилган ҳамда мазкур токен листингини амалга оширишни режалаштирган электрон платформалар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилган.
2. “HMSTR” токенининг листинги қачон режалаштирилган?
Ушбу токеннинг халқаро крипто-платформаларда рўйхатга олинишининг аниқ санаси бўйича саволлар лойиҳа ташкилотчиларига юборилиши керак.
3. Ушбу токенлар эгалари “Airdrop” жараёнида олинган “HMSTR” токенларини Ўзбекистоннинг қаерида қонуний равишда сотиши мумкин?
Қабул қилинган “HMSTR” токенларини фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар крипто-биржа котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлса, харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, эслатиб ўтамиз: ушбу турдаги токенлар жуда ўзгарувчан бўлиб, аксарият ҳолларда фойдали функционаллиги йўқлиги сабабли рўйхатга киритилгандан сўнг қисқа вақт ичида қадрсизланади.
4. Токен ва листинг жараёни амалга ошириладиган крипто-платформалар ҳақида тўлиқ маълумотни қаердан олиш мумкин?
“HMSTR” токенига оид маълумотларни лойиҳанинг расмий веб-сайтида https://hamsterkombatgame.io/), “White Paper” декларациясида (https://hamsterkombatgame.io/docs/HK_WP_03.pdf), ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжеридаги (https://t.me/hamster_kombat) лойиҳа профиллари, “coinmarketcap.com” ахборот ресурсида ва бошқа манбаларда олиш мумкин.
Шунингдек, юртдошларимиздан ҳушёр бўлишларини, лойиҳа бўйича норасмий маълумотлар манбалари орқали олинган маълумотларга ишонмасликларини, шунингдек, ушбу токенларни харид қилиш/сотиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилаётган шахсларга ишонмасликларини ҳамда турли фирибгарлик схемалари қурбони бўлмасликларини сўраймиз.
5. Ўзбекистонда “HMSTR” токенини ноқонуний харид қилиш/сотиш учун жавобгарлик борми?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активнинг тури ёки номидан қатъи назар, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунчилик даражасида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади.