Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Халқаро ҳамкорлик – тараққиётнинг муҳим омили
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Халқаро ҳамкорлик – тараққиётнинг муҳим омили
Бухоро

Халқаро ҳамкорлик – тараққиётнинг муҳим омили

15.03.2025 122
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Халқаро ҳамкорлик – тараққиётнинг муҳим омили
Глобализация жараёнида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳар бир мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга. Сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт, технологик инновациялар, маданий алмашинув ва экологик муаммоларни ҳал этиш – буларнинг барчаси халқаро ҳамкорлик орқали ривожланади.
Жорий йилнинг 11-13-март кунлари муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Францияда хизмат сафарида бўлди. Расмий ташриф доирасида қатор келишувлар имзоланди. Ушбу келишувлар мамлакатимиз ривожланиши, барқарорлиги ва глобал муаммоларни ҳал этишдаги ўзаро ҳамкорлиги катта рол ўйнайди. Шу сабабли, давлатлар манфаатли шерикликни кенгайтириб, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириши лозим.
Шунингдек француз давлатининг ўзбек халқи учун юксак эътибор рамзи сифатида Муҳтарам юртбошимиз Франциянинг олий мукофоти “Фахрий легион” ордени билан тақдирланди. Бу мукофот бутун халқимиз учун катта шарафдир. Шунингдек сўнгги йилларда мамлакатимиз тараққиётида бўлаётган улкан ривожланиш ва ўзгаришларни дунё тан олаётгани исботидир.
Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992-йилда ўрнатилган бўлиб, бугунги кунга келиб ҳамкорлик сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида кенгайиб бормоқда. Франция Ўзбекистоннинг мустақиллигини дастлабки тан олган давлатлардан бири ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасида юқори даражадаги расмий учрашувлар мунтазам ўтказилиб, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Франция Ўзбекистонда асосий инвестор ва савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда.
 Шунингдек Франциядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2023-йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари, Франция ҳукумати Ўзбекистондаги тарихий обидаларни реставрация қилишга кўмак бермоқда.
Таълим — бу ҳар бир жамиятнинг келажаги ва тараққиётининг асосий омилларидан биридир. Бугунги кунда давлатлар ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик, маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг илм-фан ва таълим тизимини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Олий таълимда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик талабалар учун чет элда ўқиш дастурлари, стажировкалар ва қўшма диплом дастурлари каби янги имкониятларни яратади. Бу имкониятлар уларнинг билим даражасини ошириши ва иш имкониятларини яхшилайди. Франциянинг таълим соҳасидаги инновацион ишланмалари, айниқса, рақамли таълим технологияларини жорий этишда эътиборга molik. Shuningdek янги ва инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ҳамкорликдаги илмий лойиҳаларда тадқиқот олиб боориш имкони вужудга келади. Шу боис келгусида Франциянинг Халқаро рейтингларда Топ-300 таликка кирувчи университетлари билан ҳамкорлик қилиш rejalashtirilmoqda. Ushbu ҳамкорлик ўқитувчиларни стажировка ўташи учун малака ошириш курсларини ташкил этиш, реставрация, яшил иқтисодиёт, филология соҳаларидаа қўшма таълим, магистратура ҳамда докторантура босқичларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиши ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда эришилган натижалар ҳар икки мамлакат манфаатларига хизмат қилади. Шунингдек Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги таълимдаги ҳамкорлик, ҳар икки мамлакатнинг тараққиётига хизмат қиладиган муҳим omildir. Kelgusida бу алоқалар янада ривожланишидан икки мамлакат ҳам манфаатдор.
   
Садоқат Сиддиқова
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори

Шерзод Камалов 15.03.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 229
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 191

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?