“Халқ ва армия – бир тану бир жондир!”

 “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!”

Бухоро вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди. “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” шиори остида ўтган мазкур байрам тадбирига Қўриқлаш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари, соҳа фахрийлари, ўқувчи ёшлар шунингдек фидоий ходимларнинг ота оналари таклиф этилди.
Байрам муносабати билан 30 нафар қўриқлаш ходимилари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари 30 йиллиги” кўкрак нишони, Бундан ташқари Миллий Гвардия Қўмондони буйруғига асосан 4 нафар ходимга намунали хизматлари учун 3 даражали кўкрак нишони, 2 та ходим фахрий ёрлиқ, 1 нафар ходим Миллий гвардия қўл соати, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи томонидан 5 нафар ходимга фахрий ёрлиқ, 5 нафар ходимга ташаккурнома, 8 нафар ходимга қимматбахо совғалар, Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан 15 нафар ходимларнинг ота оналарига, 35 нафар ходимларга ташаккурномалар топширилди.
Шундан сўнг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Мавзуга оид