Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Гипертония касаллигини олдини олайлик
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Гипертония касаллигини олдини олайлик
Бухоро

Гипертония касаллигини олдини олайлик

23.01.2023 854
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳозирги даврда Гипертония касаллиги XXI аср тиббиёти олдидаги энг муҳим ва мураккаб муаммолардан биридир. Ушбу хавфли касалликни профилактикаси билан шуғулланиш ва эрта аниқлаш ва самарали даволаш ҳозирги замон тиббиётининг олдида турган долзарб муаммодир. Касалликнинг асоратларини бартараф этиш, кечишини енгиллаштириш ва бу орқали гипертония билан касалланган беморлар ҳаетининг давомийлигига эришиш биз тиббиет ходимлари олдидаги долзарб вазифа ҳисобланади.

Гипертония касаллигининг бошланиш симптомлари кўп ҳолларда оддий толиқиш белгиларига ўхшаб кетади. Шу сабабли кўпчилик беморлар илк бор ўз ташҳисини тез ёрдам врачи хулосасидангина билиб олади. Фақатгина малакали терапия ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишгина узоқ муддатга қон босимини меъёрий даражада ушлашни таъминлашга хизмат қилиши мумкин.

Гипертонияга олиб келувчи факторлар

90 % ҳолларда артериал гипертония сабаби номаълумлигича қолмокда. Лекин артериал гипертония хавфини оширувчи факторлар маълум. Булар:

– Қон томирлар атерослерози;

– Ирсий мойиллик;

– Жинс ( Кўпрок эркакалар касалланади);

– Чекиш;

– Ичиш;

– Ортиқча тана вазни;

– Туз, холестерин, ёғларни кўп истеъмол килиш;

– Қонда адреналин миқдорининг ошиши;

– Туғма юрак нуқсонлари;

– Баъзи бир дори воситаларини регуляр истеъмол қилиш (яллиғланишга қарши ностероид препаратлар, ҳомиладорликни олдини олувчи препаратлар, глюкокорикостероидлар ва ҳ.к);

Артериал гипертония – (гипертония касаллиги) планетамизда энг кенг тарқалган юрак –қон-томир касаллиги ҳисобланади. Гипертония касаллиги билан планетамиз аҳолисининг ҳар бешинчиси касалланмокда. Касалликнинг жуда хавфлилиги шундаки, у яширин кечиши ва бемор уни ҳис қилмаслиги мумкин. Қон босимининг организм томонидан назорат функциясининг бузилиши билан бошланадиган гипертония касаллиги ички органларнинг турли касалликларига олиб келади. Артериал гипертония , инсон умрини қисқартирувчи касалликлар, факторлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, шунақа хавфли касалликлар: стенокардия, миокард инфаркти, мия инсультига сабаб бўлади.

Ушбу касалликни тўлик даволаш мумкин бўлмасада, артериал қон босимини доимий назоратда ушлаш мумкин!.

Артериал гипертонияси бор беморлар ўз вақтида гипотензив терапия, соғлом турмуш тарзи, тегишли парҳезга риоя килмаса касалликнинг қуйидаги хавфли асоратларига дучор бўладилар :

– Миокард инфаркти;

– Мия инсульти;

– Юрак – қон-томир етишмовчилиги;

– Буйраклар етишмовчилиги

Ушбу касалликни даволаш ва асоратларини олдини олиш учун ҳар бир бемор ўзига-ўзи ёрдам кўрсатиши мумкин.- Ҳар бир артериал гипертония билан касал бемор қон босимини тушириш ва бу билан юрак ишемик хавфини камайтириш учун қуйидагиларга риоя қилиш шарт:

– Ортиқча тана вазнини камайтириш;

– Фаол ҳает тарзига риоя этиш;

– Стрессларнинг организмга манфий таъсирини камайтириш;

– Парҳезга риоя килиш;

– Зарарли одатларни чеклаш;

– Кўпроқ калийли овқатлар истеъмол қилиш; ( мева, сабзавотлар);

– Доимий врач назоратида бўлиб, врач тавсияларини регуляр қабул қилиш.

Врач бемор қон босимини меъёрида бўлиб туришини таъминлаш учун:

– Беморга ўз вақтида тегишли ташҳис қўйиши;

– Қўшимча текширув усулларини ўтказиши; ( куз туби, буйрак ва юрак функцияларини текшириш);

– Антигипертензив терапия буюриши;

– Юзага келиши мумкин бўлган асоратларни эрта аниқлаши ва бартараф этиши;

– Зарур бўлганда госпитализация қилиши лозим.

Гипертония касаллиги оғир асоратларининг олдини олиш учун аҳамият бериладиган омиллар:

– Гипертония касаллигини эрта диагностика килиш учун биринчи навбатда аҳолига ушбу касаллик ҳақида етарли маълумот бериш; (ОАВ лар, оилавий поликлиникалар, соғликни сақлашнинг бирламчи тизимлари орқали);

– соғликни сақлашнинг бирламчи тизимлари иш сифатини яхшилаш ва маъсулиятини ошириш;

– Гипертония касаллиги билан огриган беморларни диспансер назоратига олиш;

– Гипертония касаллигини даволаш, бирламчи ва иккиламчи асоратларини олдини олиш учун юқори самарали, узоқ таъсирга эга, замонавий арзон антигипертензив препаратларни қўллаш каби усуллар билан.

Америка артериал гипертонияни назорат қилиш ва ўрганиш қўмитаси маълумотларига кўра(2019й) гипертония касаллиги бор беморларни регуляр даволаш мия инсультларидан ўлим хавфини 54 % га; миокард инфарктидан ўлим хавфини 43 % га камайтиради. Бунда юрак –қон-томир хавфидан ўлим кўрсатгичи 20 % га, умумий ўлим курсатгичи 13 % га камаяди.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати

Шерзод Камалов 23.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 34
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?