Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Газлида “Наврўз” байрами сайллари бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Газлида “Наврўз” байрами сайллари бўлиб ўтди
Бухоро

Газлида “Наврўз” байрами сайллари бўлиб ўтди

19.03.2023 585
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туман марказидан 100 километр узоқликда жойлашган Газли шаҳрида “Газли”, “Байналминал”, “Қизилравот” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қозоқ, туркман, рус, ўзбек миллатлари вакиллари иштирокида ҳам ана шу байрамни муносиб нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилди.

Газли шаҳридаги 17-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби олдида эрта тонгдан маҳалла аҳли ташриф буюрди. Байрамга оид плакатлар, байрам гуллари билан безатилган тадбирда Наврўз таровати яққол сезилиб турибди. Барчанинг юзида шукроналик, байрам шукуҳи акс этган.

Байрамга ташриф буюрган Газли шаҳар ҳокими Шерали Пўлотов тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлар экан, ҳар бир хонадонга тинчлик, омонлик, оилавий бахт, тўкинлик тилади.

Байрам дастурхонига тортиш учун тайёрланган миллий таомларимиз ҳалим, сумалаклар, халқ амалий санъати, касаначилик, ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий ўйинларимизнинг намойиши байрам қатнашчиларининг дилларини янада хушнуд қилди.
Палов дамланиб, минглаб инсонлар баҳраманд қилинди.

Маданият бўлими, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ва фольклор жамоаларнинг байрам чиқишлари, мушоиралар, турли мусобақалар, кўргазмали чиқишлар барчага манзур бўлди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 19.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 363

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 22
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 75
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 37

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?