USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Газли шаҳарчасида Президент топшириғи билан қурилган боғча фойдаланишга топширилди. Туманда мактабгача таълим қамрови 55% дан ошди

Ромитан туманинг Газли шаҳарчасида истиқомат қилувчи 10 мингдан ортиқ аҳоли учун янгитдан қурилган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. 210 ўринга мўлжалланган муассаса Президентнинг март ойида Бухоро вилоятида бўлган чоғида қуришга топшириқ берилган эди. Муассаса қурилиш ишлари «УзТрансГаз» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилди. Таъкидлаш ўринлики, ҳозирда туманда 70 та мтм бўлиб, улар мактаб ёшидаги болалар қамровини 55% ни таъминламоқда. Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров 2021 йилга келиб туманда мазкур қамров 70% га етишига ваъда берди.

Мавзуга оид