Рўзиев Самандар Иззатович – “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Рўзиев Самандар Иззатович – 1989-йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2021-йилда Бухоро муҳандислик-технология институти(сиртқи)ни битирган. Мутахассислиги – нефт ва газ-кимё саноати технологияси.
Бугунга қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган.
Шарапов Нуритдин Гварджанович – “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси этиб тайинланди.
Шарапов Нуритдин Гварджанович – 1972-йил Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1994-йил Бухоро Давлат университетини (кундузги), 2007-йилда Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти (сиртқи)ни битирган. Мутахассислиги – муҳандислик коммуникациялар қурилиши.
Бугунга қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали кадастр ва геоинформация тизимини жорий этиш бўлими етакчи муҳандиси лавозимида ишлаган.