Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Гавайида дунёдаги энг катта вулқон отила бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > Гавайида дунёдаги энг катта вулқон отила бошлади
Жаҳон

Гавайида дунёдаги энг катта вулқон отила бошлади

29.11.2022 132
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мауна-Лоа фаол вулқонлар орасида энг йириги ҳисобланади.

Ҳавайи оролларида сўнгги 40 йилликда биринчи марта дунёдаги энг катта фаол вулқон — Мауна Лоа отилишни бошлади. Маҳаллий маъмурият вакиллари хабарига кўра, лава ҳали кальдера (вулқон ҳудуди) чегараларидан ташқари чиқмаган ва тоғ этагида яшовчи одамларга таҳдид солмаяпти.

Аммо АҚШ Геология хизмати вазият жуда тез ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Ҳавайининг Катта ороли ва унинг атрофидаги сувларга вулқон кули сочилиши эҳтимолидан огоҳлантирилган ва аҳолига ҳушёрликни йўқотмаслик тавсия этилган.

Вулқоннинг ҳозирги уйғониши якшанба куни кечқурун вулқон чўққисидаги Мокуавеовео кальдерасида бошланди. Кальдера – отилиш якунида чўққида ҳосил бўладиган чуқурликдир.

Ундан аввалроқ минтақада содир бўлган кетма-кет ер силкинишлари ортидан вулқон уйғониши мумкинлиги ҳақида бир неча огоҳлантиришлар берилганди, жумладан якшанба куни ўн мартадан ортиқ камида 2,5 балли зилзилалар кузатилган.

«Ўтмишдаги тажрибадан келиб чиқиб, Мауна-Лоа вулқони отилишининг дастлабки босқичлари жуда динамик бўлиши, лава оқимлари жойлашуви ва ҳаракати эса жуда тез ўзгаришини айтиш мумкин», дейилади АҚШ Геология хизмати хабарида.

Хабарда агар вулқон отилиш баландлиги кальдера деворларидан четга чиқадиган бўлса, лава оқимлари қиялик бўйлаб жуда тез пастга тушиши мумкинлиги қайд этилган.

«Бу лава оқимлари камдан кам ҳолларда ҳаёт учун хавф туғдиради, лекин улар инфратузилма учун ниҳоятда ҳалокатли бўлиши мумкин», — дейди Ҳавайи вулқон обсерваториясида ишлаган британиялик геофизик доктор Жессика Жонсон.

Шерзод Камалов 29.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Умеджон Барноев бошчилигидаги мутасаддилар  қурилиш объектларига ташриф буюришди
Бухоро
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади — Президент фармони
Бухоро
Qonuniy kuchga kirgan sud hujjatlarini yangi ochilgan holatlar bo’yicha qayta ko’rish to’g’risidagi ishlarning o’ziga xos xususiyatlari
Бухоро
Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 408
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 114
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 697
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 85

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?