— Бир куни дўстимни қабристонга олиб кирдим. Биттагина қабр кавлаб, кейин унинг иши билан бир жойга ўтиб келишимиз керак эди. Гўрковларда битта одат бор, буюртма бўлмасидан аввал шошиб қолмаслик учун гўр қазиб қўйилади. Ана шундай «номаълум одам»га қабр қазиётган эдим, дўстим уч-тўрт марталаб, бу ерга ким келар экан, кимга кавлаяпсан, олдиндан бирор нарса аён бўладими, деган бемаза саволларни бераверди. Охири сабрим чидамай: «Сенга кавлаяпман, сени эртага олиб келишади шу аён бўлди!» деб юбордим.
Қаерданам гапирдим шу сўзларни. Ўша куни кечқурун дўстим автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлибди. Эртасига пешин намози ўқилаётган пайтда тобути кўтариб келинди. Жой эса уни кутарди…
Ҳар доим хушниятли, офиятли ва фаросатли бўлайлик. Мукаррам яратилган зот эканлигимизни унутмайлик. Лафзимизнинг оқибатлари ҳақида ўйланайлик… Қаттиқ ўйланайлик…
Гўрков ҳикояси
Фикр билдириш
Фикр билдириш