Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олганини эълон қилади.
Турнирнинг янгилиги бу йил мини-футбол бўйича қизлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилади.
1 – босқич. Туман саралаш мусобақалари жорий йилнинг апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.
16 – 30 ёшгача бўлган футболга иштиёқманд ёшлар мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.
Мусобақалар 10 апрелдан бошланади.
Ҳамкоримиз – Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги бошланмоқда
Фикр билдириш
Фикр билдириш