Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида «Мy-Cars» номи билан автосалон очилган.
2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар «автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш»ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40.000.000 сўмдан то 200.000.000 сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6.155.000.000 сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки «GM-Uzbekistan» билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.