Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқарорларга етказилган зарарларни ундириш бўйича чиқарилган суд қарорлари ижроси таъминланмоқда.
Иш юритувидаги мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижроси назорат олинган ва бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 30.01.2023 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор Ғиждувон туман ҳокимлигидан ундирувчи 10 нафар фуқаролар фойдасига жами 890,5 млн. сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарорлар қабул қилиниб, қарор нусхалари қарздорга топширилган ва ижросини таъминлаш мақсадида 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Ғиждувон туман ҳокимлигидан 890,5 млн. сўм миқдоридаги моддий (компенсация) зарар пуллари ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига кўриб берилди. Ижро иши амалда тамомланди.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси
Фуқаролар фойдасига компенсация пуллари ундирилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш