Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили узоқни яқин қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили узоқни яқин қилди
Бухоро

«Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили узоқни яқин қилди

13.04.2023 275
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон Стратегияси” асарларида “Давлатлараро муносабатларни, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномавий органларнинг тавсияларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида инновацион тамойилларни жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Биз бу борада белгилаб олган стратегиямиздан келиб чиқиб, қуйидаги бош йўналишларни асосий мақсад қилиб қўймоқдамиз.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг олиб бориш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
– Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларнинг мазмуни тўғрисида аҳоли ҳамда давлат органлари вакилларининг хабардорлигини ошириш”, деб кўрсатиб берганлар.
Президентимиз томонидан белгилаб берилган йўналишларни амалга ошириш мақсадида, қолаверса, инсон манфаатларини барча қадриятлардан устун қўювчи ва бунинг учун бор кучини, сиёсатини шу олий қадриятга қаратган Ўзбекистон Республикаси ўз  фуқаролари қаерда бўлмасин, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш асосларини мукаммал ишлаб чиқилган, шунингдек бу борада доимий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.  
Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск шаҳрида имзоланган, 1993 йил 22 январдаги Минск Конвенцияси (06.05.1993 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган.) ҳамда  Кишинёв шаҳрида имзоланган, 2002 йил 7 октябрдаги Кишинёв конвенциялари (26.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган.) шулар жумласидандир.
17 ноябрь 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги ПҚ 4895-сонли “ 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мазкур халқаро ҳужжатларга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлар рўйхати, ҳамда ваколатлар доираси белгилаб берилди.
Бу эса ўз навбатида, фуқароларга бирмунча қулайликларни яратди. Мазкур халқаро ҳужжатлар ва уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар узоқ ўлкаларда ўз насибасини териб юрган фуқароларимиз билан  давлатимиз ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий ёрдам кўприги вазифасини ўтаб келмоқда. Бунинг натижасида қанчадан-қанча фуқароларимизнинг узоғи яқин бўлмоқда, узоқ йўлга кетадиган маблағлари эса тежалмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича 1-инстанция судида ўтаётган амалиётим давомида бевосита бунинг гувоҳи бўлдим. Россия Федерацияси ваколатли судларидан бири томонидан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги фуқаролик иши юзасидан ФИБ Бухоро туманлараро судига бир суд топшириғи келиб тушди. Унга кўра РФ ваколатли суди Ўзбекистон Республикаси ФИБ туманлараро судидан муайян бир фуқарони чақириб, унинг шахсига аниқлик киритишни, фуқаролик иши бўйича жавобгарга ҳуқуқий ворис бўла олиш-олмаслигини, ҳуқуқий ворис бўлган тақдирда жавобгарнинг кредит қарздорлигини ихтиёрий бартараф эта олиш-олмаслигини аниқлашни сўраб, ҳамда қарздорлик бартараф этилмаса, қарздорликни бартараф этиш мақсадида ундирув гаровга қўйилган жавобгарнинг кўчмас мулкига қаратилиши мумкинлиги ҳақида суд топшириғи юборган.  Мазкур суд топшириғи Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 103-104-моддалари асосида бажарилиши шартлигини инобатга олиб, суд топшириғида сўралган фуқарони топиб, суд биносига чақирдик. Бу фуқаро 2020 йилги пандемия даврида ўғлидан ажралиб, унинг дарду ғамида юрган бир муштипар она экан. У ўғли Россия давлатига ишлашга кетганлигини, Россия банклари биридан ипотека кредити олиб, уй олганлигини, 2020 йилда касаллик оқибатида вафот этганлигини йиғлаб айтиб берди.

Шунингдек Россия давлатига бориш учун ҳамда ўғлининг қарздорлигини бартараф этиш учун унда етарли маблағ йўқлигини таъкидлади.
Тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди ва бир муштипар онанинг муаммоси чет элга чиқмай туриб ҳал бўлди. Халқаро ҳужжатларамда миллий қонунчилик асосида амалга оширилган ҳаракатлар бир фуқаронинг давлатдан розилик кайфиятига сабаб бўлди. Бундай мисолларни эса юзлаб келтириш мумкин.


ФИБ Бухоро туманлараро суди раиси – Фирузжон Ёдгоров,
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси Зубайда Курбонова.

Шерзод Камалов 13.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 2
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?