Фуқаронинг пластик картасидаги пулларни ўғирлаган талаба ушланди

 Фуқаронинг пластик картасидаги пулларни ўғирлаган талаба ушланди

Қоракўл туманнинг Тайқир маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ю. туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан 10 апрель куни қизи Э.Н.нинг пластик картасидан 2,5 миллион сўм ўғирланганини айтган. Аниқланишича, фуқаро қизга Telegram мессенжери орқали пул ютуғи чиққани ва ютуқни олиш учун пластик карта рақамини юборишини айтиб, карта махфий коди ва рақамлари олинган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, жиноятни Навоий шаҳар Меъморлар кўчасида яшовчи 23 ёшли Бухоро Муҳандислик технология институтининг 3-босқич талабаси Х.Ҳ. содир қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид