Фуқаронинг фарзандини 500 минг сўм эвазига рўйхатдан ўтказмасдан «Боғча»га жойлаштириб қўймоқчи бўлган тарбиячи ёрдамчиси қўлга тушди

 Фуқаронинг фарзандини 500 минг сўм эвазига рўйхатдан ўтказмасдан «Боғча»га жойлаштириб қўймоқчи бўлган тарбиячи ёрдамчиси қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида, 2021 йил 11 ноябрь куни фуқаролар Д.М. ва М.Ш.ларнинг аризалари юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳридаги МТТ ларнинг бирида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида ишловчи Г.В. фуқаро Д.М. ва М.Ш.ларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уларга 500.000 сўм эвазига МТТ мудираси орқали М.Ш.нинг 3 ёшга тўлмаган фарзандини рўйхатдан ўтказмасдан мазкур таълим муассасасига жойлаштиришни ваъда қилиб, шу куни соат 09:30 ларда МТТ ҳовлисида кимёвий ишлов берилган 500.000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Г.В.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-модда 1-қисми, 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид