Киберхавфсизлик марказига кўра, фирибгарлар танишингиз (аккаунти фирибгарлар томонидан эгалланган бўлса) ёки нотаниш аккаунтдан «Telegram Premium» совға қилишганлигини билдириб, уни қабул қилиш учун смс-хабарномадаги рақамларни киритишни сўрайди. Шундан сўнг фирибгарлар телеграм мессенжери бошқарувини қўлга киритадилар.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун мутахассислар қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қилади:
- Икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
- Мессенжер қурилмалар бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.