USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Фирибгарлар найрангидан эҳтиёт бўлинг.

 Фирибгарлар найрангидан эҳтиёт бўлинг.

Шофиркон тумани Чандир МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Д.С. ва шу маҳаллада яшовчи 1996 йилда туғилган Б.Н. лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзгаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 2020 йилнинг май ойларида Ромитан тумани Ромитан МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Ф.Р. нинг 000.000 (йигирма олти миллион) сўмлик, 2020 йилнинг август ойи бошларида Ромитан тумани Боғча МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган О.С.нинг жами 35.000.000 (ўттиз беш миллион) сўмлик, 2020 йилнинг август ойи ўрталарида Ромитан тумани Боғча МФЙда яшовчи М.Б.нинг 24. 000.000 (йигирма тўрт миллион) сўмлик ва 2020 йилнинг август ойи охирларида Ромитан тумани Боғча МФЙда яшовчи Ў.А.нинг жами 12.000.000 (ўн икки миллион) сўмлик қурилиш анжомларини оғзаки ижара келишуви асосида, ҳақ эвазига фойдаланиш учун олиб, ижара пулларини бермасдан, олинган қурилиш ускуналари ва анжомларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўзларининг эҳтиёжи учун сарфлаб жабрланувчиларга моддий зарар етказган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Д.С. ва Б.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимиздан ҳушёр бўлишларини, ҳозирги кунда кўплаб учраётган фирибгарларнинг домига тушиб, йиллар давомида қилган меҳнатига эвазига эга бўлган моддий қимматликлари, нарса ва буюмларини оғзаки келишувлар ёки ўзи танимаган, яхши билмаган инсонларга бирор бир ҳужжатсиз ёхуд нотариал тасдиқланмаган шартномаларсиз бермасликларини, фирибгарларнинг турли кўринишдаги найрангларидан эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз.

Мавзуга оид