8–10 июнь кунлари Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ташриф сўнгги йилларда фаол ривожланаётган Ўзбекистон–Европа Иттифоқи муносабатларида муҳим босқич сифатида қаралмоқда.
Музокараларда қандай масалалар муҳокама қилинади?
– Савдо ва инвестицияларни кенгайтириш;
– Қишлоқ хўжалиги ва саноат кооперацияси;
– Энергетика соҳасида қўшма лойиҳалар;
– Меҳнат миграцияси тизимини ташкиллаштириш;
– Таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқалар.
Икки томон учун манфаатли нуқталар:
· Ўзбекистон – янги технологиялар, инвестициялар ва экспорт бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлади.
· Словакия – Марказий Осиёдаги истиқболли бозорга кириб келади, ишлаб чиқарувчи компаниялари учун янги лойиҳалар очилади.
Ташриф натижасида икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамловчи янги ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Фицонинг IV Тошкент халқаро инвестиция форумидаги иштироки Словакиянинг минтақавий иқтисодий стратегиясида Ўзбекистоннинг ўрни мустаҳкамланаётганини кўрсатади.
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Фикр билдириш
Фикр билдириш