Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Фатҳулла Маъсудов коронавирус-пневмония касаллигининг оғир босқичини бошдан кечирмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Маданият хабарлари > Фатҳулла Маъсудов коронавирус-пневмония касаллигининг оғир босқичини бошдан кечирмоқда
Маданият хабарлари

Фатҳулла Маъсудов коронавирус-пневмония касаллигининг оғир босқичини бошдан кечирмоқда

27.08.2020 40
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудовнинг оғир аҳволдалиги хабар қилинди.

“Аҳволлари яхши эмас. Халқимиздан дуода бўлишларини сўраймиз”, дейди актёрнинг рафиқаси.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларнинг ярми чин бўлса, ярми ёлғонлигини алоҳида урғулашни, актёрнинг шахси ва оиласи ҳурмат қилишни сўраган бўлар эдик. 

Ҳақиқатан ҳам Фатҳулла Маъсудов коронавирус-пневмония хасталиги билан Тошкентдаги хусусий шифохонада бир неча кундан буён даволаниб келмоқда. Айни вақтда у шифокорларнинг жиддий назорати остида қолмоқда. 

Футҳалла Маъсудов 1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси бўлган. 

1986-1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлайди. 

1999 йили “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган. 2014 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. 

У театр суҳнасида “Қутлуғ қон”да Йигит, “Сеҳрли апелсин”да Шаҳзода, “Туҳмат”да Умид, “Мирзо Улуғбек”да Али Қушчи, “Ўткан кунлар”да Абдуҳаким, “Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”да Қувонч, “Шум бола”да Омон, “Алишер Навоий”да Соҳибдоро, Мансур, “Соҳибқирон”да Аловуддин, “Машраб”да мулла Боқий, “Ҳаётдан тўйган тун”да Асад, “Кундузсиз кечалар”да Ойбек, “Қирол Лир”да француз Қироли, “Усмон Носир”да Усмон, “Адибнинг умри”да Ойбек, “Уч кунлик дунё”да Абдусаттор, “Талваса”да кичик фарзанд, “Чўртан балиқ амри билан”да Қорбобо, “Нажот истаб”да Мурод, “Нексия”да Таълат, “Абулфайзхон”да Раҳимбек, “Тахтизар”да Геракл, “Умр шомидаги бахт”да прокурор, “Ал-Фарғоний”да Дилмурод, “Энг сулув келинчак”да Абдулла, “Ўзбекча рақс”да Турсунбой, “Ҳасрат боғи”да Ашраф, “Ўғрини қароқчи урди”да Замон, “Курорт”да Шляпали киши, “Етти фарёд”да Сантеляно, “Бир қадам йўл”да Абдулқодир, “Ўткан замон ҳангмалари”да Ўғри, “Олтин қиз”да Ўғил, “Чимилдиқ”да Тоға, “Ўткан кунлар”да Отабек, “Омон бўлгин, азизим”да Жорж, “Сенга бир гап айтаман”да Ўғил, “Сизсиз ўтмас кунларим”да Исмоил ва бошқа кўплаб спектаклларда ранг – баранг образлар ижро этиб келмоқда. 

Бундан ташқари, “Қалдирғоч”, “Сени излаб”, “Аёл зоти”, “Оқ тулпор изидан”, “Жумбоқ”, “Тойчоқ”, “Остона”, “Қутирган итлар орасида”, “Кичкина табиб”, “Зумрад ва Қиммат”, “Меҳрибонгинам”, “Мунис онам”, “Отангга қўл кўтарма”, “Бекатдаги одам”, “Хонадон эгаси” каби фильмларда роль ижро этган. 

Шерзод Камалов 27.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Маданият хабарлари

«UzAuto Motors» автомобиллар нархини белгилашда бутловчи қисмлар нархини ошириб киритгани аниқланди

06.08.2020 70

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?