Вобкент тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган “Хўжаработ” маҳалласида бугун туман ҳокими Ф.Умаровнинг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Вобкент туман Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова, ДСИ раҳбари О.Муқимов, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Жумладан, солиқ бўйича қарздорликлар, уй кадастр ҳужжатларини тиклаш, субсидия асосида тикув машинаси олиш, қабристонларни ободонлаштириш ва йўл таъмири каби масалалар кўтарилди.
Бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек туман ҳокими учрашув якунида мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бу иш билан шуғулланишга доир шунингдек, қишлоқда паррандачилик, тикувчилик, қуёнчилик, иссиқхоналар қуриб иш билан банд бўлиш шунингдек қуёш панелларини қуриш ва ишсизларнинг ҳам бандлигини таъминлаш, “Хўжаработ” маҳалласида “Яшил макон” тадбирларини ўтказиш юзасидан тавсиялар берди ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган режалар тўғрисида таништириб ўтди.