Бугун Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров сектор раҳбарлари билан М-37 автомобиль йўли ёқасида жойлашган “Паноб” маҳалла аҳоли яшаш хонадонлари, тадбиркорлик бинолари ва экин ер майдонлари ҳолати билан танишди.
Ўрганиш жараёнида Вобкент тумани ичидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасидаги маҳалла қиёфасига, кўчалар,тадбиркорлик бинолари ҳолатига эътибор қаратилди.
Катта йўл ёқасида аянчли манзаралар, ҳар ерда тўпланиб турган чиқиндилар уюми, кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари бажарилмаганлиги, ариқ ва зовурларнинг тозаланмаганлиги, ёввойи ўт-ўланлар қопланганлиги, айрим фуқаролар савдо дўконларини тартибсиз жойлаштирганлиги ва ноқонуний қурилмалар ўзбошимчалик билан қурилганлиги, маҳала ва кўча ҳуснига доғ тушураётганлиги танқид қилинди.
Ўрганиш чоғида йўл ёқасидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолатига ҳам эътибор қаратилди. Ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, унинг экологик ҳолатини яхшилаш, экинларни жойлаштиришдаги мавжуд муаммолар йўл-йўлакай кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.