USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган эркак ушланди

 Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган эркак ушланди

Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган Тошкент вилоятида яшовчи эркак ушланди. 

Маълум қилинишича, олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс Президент номидан Facebook’да электрон манзили бўлган сохта профиль очган ҳолда фуқаролар билан мулоқотга киришган. Мулоқот жараёнида ўзини Президент Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб боргани аниқланган. Тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилиб, алдаб, фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида 2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбирлари ўтказилиб, ушбу ноқонуний ҳаракатларни Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 39 ёшли М.М. содир этгани аниқланиб, телефони ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро М.М.га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид