Аввал асфалт қилинади, (қайта бузиб) кейин қувур ўтказилади;
Энг яқин байрамгача сифатсиз бинолар топширилади;
Кам таъминланганларга расмга тушиш учун чорва бериб, расм тушгандан кейин олиб қўйилади;
Далага ҳам блокнот кўтариб юрилади;
Талаба, шифокор ва ўқитувчи энг кўп турткиланади;
Университетга киришда пайпоққа қаралади;
Раҳбарларга ёзилмаган ЖК даги “узр сўраш” жазоси қўлланилади;
Ташаббус, кўрсатма, таклиф қонундан устун;
Монополистни монополияга қарши курашувчи қўллайди;
Экологлар АЭС қуришни маъқуллайди;
Бир хил жиноят учун бой ва камбағалга икки хил жазо бор, камбағалга қаттиқроқ;
Терговга чақирилган гувоҳ жиноятчи ёки марҳум ҳолида қайтиб чиқиши мумкин;
Кўрсатма бўлмаса ҳаракат қилинмайди;
Каттаконнинг йўтали ҳам қарсак билан кутиб одинади;
Раҳбарлар ўзини подшодай билади;
Ногирон ногиронлигини исботлаши учун ҳужжат йиғиши керак;
Бир одамнинг исми ва асарлари ҳамма дарсликларнинг “фойдаланилган адабиётлар рўйхати”нинг бошида…
Хўш, яна нималар фақат бизда?.