Эрталаб иштаҳа бўлмаслигининг сабаби нима?

 Эрталаб иштаҳа бўлмаслигининг сабаби нима?

Кўп инсонларда эрталаб иштаҳа бўлмаслиги кузатилади. Натижада ишга, ўқишга нонуштасиз кетиш, кунни нонуштасиз бошлаш кузатилади.

Эрталаб иштаҳа бўлмаслигига:
▪️Кечқурун ёғли овқатлар истеъмол қилиш;
▪️Овқатлангач тез ухлаб қолиш;
▪️Кечқурун газли ва спиртли ичимликлар ичиш;
▪️Ширинликлар ва фаст-фудлар истеъмол қилиш;
▪️Кун давомида ва кечқурун турли чипслар ва писталар истеъмол қилиш сабаб бўлади.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун кун давомида зарарли маҳсулотлар ўрнига ёғ ва оқсилга бой табиий маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Бунда кефир, йогурт, активлаштирилган ёнғоқлар, қовоқ уруғлари, бедана тухуми ва зайтунлар айни муддао бўлади. Улар кечга кам миқдорда калория тўпланишига ёрдам беради ва тонгда иштаҳа юзага келади.

Мавзуга оид