Эртадан расман Олий таълим муассасаларига абитуриентлар қаубул қилинади. Аммо квоталар ҳар доимгидек ҳали тасдиқланмаган

 Эртадан расман Олий таълим муассасаларига абитуриентлар қаубул қилинади. Аммо квоталар ҳар доимгидек ҳали тасдиқланмаган

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Шунга кўра, қабул бошланишига 1 кун қолди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбекнинг хабар беришича ҳозирда, қабул квоталари Президент томонидан тасдиқланиш арафасида экан. Квоталар тасдиқланмасдан эса қабул жараёнини тўлақонли бошлашнинг имкони йўқ.

Ҳозиргача қуйидагилар аниқ:

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мумкин.

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

Тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар берилган эди.

Мавзуга оид