NASA 2011 ES4 номли хавфли астероид ерга қачон яқинлашишини маълум қилди. Манбанинг маълум қилишича, астероиднинг ўлчами 22 метрдан 50 метргача бўлиб, олимларнинг таъкидлашича, астероид ерга 120 минг километр масофада яқинлашади. Агарда буни таққослаб кўрсак, Ой сайёрамиздан 384,4 минг километр узоқликда жойлашган. Космик жисм ер билан энг кам масофага 1 сентябрь Тошкент вақти билан соат 21: 12да яқинлашади. Астероиднинг тезлиги секундига 8,16 километрни ташкил қилади.
Аполлон гуруҳига мансуб 2011 ES4 астероиди 2011 йил 2 мартда топилган.
Аввалроқ, 2018 VP1 астероиди ерга минимал масофада, 2 ноябрь куни, АҚШ президентлик сайловлари арафасида яқинлашиши маълум бўлган эди. Қайд этилишича, ушбу астероид Тошкент вақти билан соат 20:33 да ердан 384 минг километр узоқликда учади. NASA таъкидлашича, астероиднинг сайёра атмосферасига кириш эҳтимоли 240тадан биттаси ёки 0,41 фоизни ташкил қилади.
манбаа: https://ria.ru/20200830/asteroid-1576481458.html