Ўртача интенсивликка эга магнит бўрони 10 августга тўғри келади, бу инсонларда қон босими пасайишига олиб келади. Синоптикларга кўра 13-14 августдаги магнит бўронлари кучсизроқ бўлади. Шунга қарамасдан, метеосезувчан инсонларни бош оғриғи, ҳатто мигрень безовта қилиши мумкин. Магнит бўронларининг энг кучлилари августнинг охирги декадасига тўғри келади: 21-22 август ҳамда 29 август. Кишилар шу кунлари ўзларини нохуш ҳис этишлари, уйқу бузилиши, мигрень ва бўғимлардаги оғриқлардан қийналишлари мумкин, дейишмоқда