“Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади.
Жумладан, 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйилади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлигига Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайинланади.
“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди.
Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.