Вобкент туманида умумтаълим муассасалари битирувчи синф ўқувчилари учун Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовлари ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ушбу фикрларини ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган Вобкент тумани халқ таълими бўлими таълим муассасалари битирувчи синф ўқувчилари учун уларнинг Олий таълим босқичига тайёргарликлари даражасини кузатиш, камчиликларни ўз вақтида олдини олиш мақсадида тест синови ташкиллаштирилди.
+
Вобкент тумани халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Бухоро вилояти филиали билан ҳамкорликда олий таълимнинг турли йўналишлари бўйича тест синовлари бугун 2022-йил 19-май куни 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Бу жараёнга 42 та умумтаълим муассасаларидан 450 дан ортиқ битирувчи синф ўқувчилари қамраб олинди.
Даставвал Вобкент тумани халқ таълими бўлими мудири Ш. Ҳусенов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Бухоро вилояти филиали раҳбари Н.Севинчов битирувчи синф ўқувчиларига “ўз олдиларига қўйган мақсад сари илдам қадам босишлари, интилганга толе ёрлиги, ёшликда олинган билим умр бўйи йўлдош бўлиши, билим орқали инсон улуғланиши” каби фикрларни билдириб, ўқувчиларга омад тиладилар.
Шундан сўнг, битирувчиларига танлаган йўналишлари бўйича тест синови китобчалари тарқатилди. Худди Олий таълимга кириш синовлари сингари тестларни бажариш учун 3 соат вақт ажратилди.
Битирувчилар томонидан бажарилган тестлар натижалари Давлат тест маркази Бухоро вилояти филиали томонидан текширилгач, 10 кундан сўнг эълон қилиниши тушунтирилди. Барча ўқувчиларга омад тилаб қоламиз.