Бу ҳақда «Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда ҳудуддаги автобус йўналишлари тармоғи, автобуслар сони, жамоат транспорти ва инфратузилмаси сифати, бажарилган иш ҳажмлари, молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар каби кўрсаткичлар эътиборга олинади.
Шунингдек, маҳаллий буджетлар параметрлари шакллантирилаётганда шаҳар йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташиш натижасида ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш учун маблағлар кўзда тутилишини ва ушбу маблағлар ташувчиларга белгиланган тартибда тўлаб берилишини таъминлайди.