Ўзбекистонда тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашлари учун имконият яратилмоқда.
Мазкур тартиб 3 октябр куни имзоланган «Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори билан амалиётга жорий этилади.
Шунингдек, «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.