Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун нархлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.
Аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда улар учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилнинг 15 июндаги “Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 337-сонли қарори билан 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишларида белгиланган. Қонун 2025 йил 1 апрелда кучга киради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 май кунидан электр энергияси ва газ учун тарифлар табақалаштирилган тартибда ўзгарди. Электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилди. Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб қуйидагича белгиланди:
ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм;
ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм;
ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм;
ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм;
ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўм.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм;
ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм;
ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм;
ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланган.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун 900 сўмлигича қолган.
Шунингдек, табиий газ етказиб беришда истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолди.
Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмлигича сақланди.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометр нархи қуйидагича белгиланди:
500 куб метргача истеъмол учун 380 сўмдан 650 сўмгача;
500 дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан;
2 500 дан 5 минг куб метргача 1950 сўмдан;
5 мингдан 10 минг куб метргача 2275 сўмдан;
10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўм.
Март-октябрь ойларида газ истеъмоли учун тарифлар қуйидагича белгиланди:
100 куб метргача – 650 сўм;
101 куб метрдан 2500 куб метргача – 1500 сўм;
2500 куб метрдан 5000 куб метргача – 1950 сўм;
5 минг куб метрдан 10 минг куб метргача – 2275 сўм;
10 минг куб метрдан ва ундан юқори истеъмол учун – 2600 сўмдан бўлди.
Шунингдек, аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кгга 1120 сўмдан 1600 сўмга ошди. 1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга ошди.
Энди “свет” ва газ нархи ҳар уч йилда ўзгаради
Фикр билдириш
Фикр билдириш