Ғиждувонда республика бўйича илк бор ўқитувчилар репетиторликка ўқитилади

 Ғиждувонда республика бўйича илк бор ўқитувчилар репетиторликка ўқитилади

Республикамизда ОТМларга киришда 2020-2021 йилда паст натижалар кўрсатган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги 14 та мактаб фан ўқитувчилари туман ҳокими Ш.Ашуров ташаббуси билан, мамлакатимизда илк бор синов тариқасида малакали репетиторлар томонидан ўқитилади. Бугунги кунда барчамизга маълумки мамлакатимизда абитуриентларимизни аксарияти талаба бўлишни мақсад қилиб, репетиторлар томонидан жуда катта маблағлар эвазига ўқитилмоқда, бу албатта аксарият инсонларда моддий ва маънавий томондан жудаям қийинчиликларни келтириб чиқарарди, энди бу қийинчиликларга ечим топилди.
Энди малакали репетиторлар томонидан интенсив методларга асосланган усулларда ўқитувчилар ўқитилади, кейин эса бу ўқитувчилар орқали мактаб ўқувчилари ўқитилади.

Ғиждувонда республика бўйича илк бор ўқитувчилар репетиторликка ўқитилади

Лойиҳа муаллифлари қадим ва навқирон Бухоро вилоятида фаолият юритаётган «Самарали таълим» ўқув маркази ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Хуршид Тўхтаев ҳисобланишади. Келажакда мазкур лойиҳа туман илм-фан салоҳиятини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қила олади.

Мавзуга оид