📝 Мазкур шахслар солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари лозим.
📲 Рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг мобил иловаси, электрон платформаси ёки my.gov.uz орқали, шунингдек солиқ органига келган ҳолда амалга оширилади.
📃 Рўйхатдан ўтган шахсга QR-кодли маълумотнома берилади.
❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди.
➡️ Мазкур шахслар ишлаган даврини иш стажи сифатида ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди.
📁 Шунингдек, янги Меҳнат кодексига кўра энага сифатида 16 ёшдан шуғулланиш мумкинлиги белгиланган.