Бу йилги қишнинг анча совуқ келиши энергетика соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов бўлди.
Ана шундай кунларда электр ва табиий газнинг кундалик ҳаётимиз учун қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор иқрор бўлдик.
Афсуски, синовли кунларда ҳам электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, миллий бойлигимизни талон-тарож қилаётган шахслар аниқланиб, жавобгарликка тортилди.
Мазкур тоифадаги шахслар томонидан таъминотчи корхоналарга етказилган зарарларни ундириш борасида чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан муайян ишлар қилинмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган “Промтехсервисспецмонтаж” МЧЖнинг иш бошқарувчиси Б.Рустамов томонидан Ғиждувон туман электр тармоқлари корхонасига етказилган 19.819.224 сўмлик моддий зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси А.Атоев томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган 19.819.224 сўм миқдоридаги зарар пуллари қарздордан тўлиқ ундирилиб, ундирувчи Ғиждувон туман электр тормоқлари корхонаси ҳисобига кўчириб, ижро ҳужжати ижроси жорий йил 28 март куни амалда тамомланди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси