Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Дориларни шифокор тавсиясисиз истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин – Мутахассис
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Дориларни шифокор тавсиясисиз истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин – Мутахассис
Саломатлик

Дориларни шифокор тавсиясисиз истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин – Мутахассис

26.12.2022 340
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шифокорлар такрорлашдан чарчамайдилар: “ўз-ўзини даволаш хавфли бўлиши мумкин!”. Шунга қарамай, биз ҳар доим ўз-ўзини даволаш хавфини сезмаган ҳолда, турли хил дори-дармонларни назоратсиз сотиб олиш имкониятига эгамиз.

Тохир Мусоев,
Республика шошилинч тиббий ёрдам
илмий маркази Бухоро филиали директори:

Ўз-ўзини даволашнинг асосий хавфи нимада?

  • Шифокор сифатида мен дарҳол огоҳлантирмоқчиман: “Сиз ўзингизни даволай олмайсиз!”. Аммо одамда енгил безовталик бўлган ҳолатларда “Ацетилсалицил кислотаси” ёки “Парацетамол” каби оғриқ қолдирувчи воситалар симптомларни бартараф этишга ҳамда иш, машғулотлар ва ҳаёт сифатини пасайтирмасдан тезда тикланишига ёрдам беради. Аммо бу ҳамма ҳолларда ҳам емас! Гап шундаки, бош оғриғи ва ҳолсизлик симптомлари остида артериал гипертензия, анемия, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, грипп ва бошқа кўплаб касалликлар яширинган бўлиши мумкин. Қабул қилинган “Ацетилсалицил кислотаси” таблеткалари симптомларни “ниқоблаши” ва инсонни асоратларгача олиб келиши мумкин.

Нима учун одамлар шифокорларга боришни истамайдилар, қандай сабабларга кўра?

  • Поликлиникада шифокорга учрашиш учун сиз қабулхонада бироз вақт навбатда туришингиз, кейин лаборатор таҳлиллар топширишингиз керак, буларнинг барчаси учун сиздан сабр-тоқат, ва бирозгина вақт талаб этилади. Таббиийки, бу сизга ёқмайди. Шу сабабдан, беморга дорихонага бориш, фармацевтдан маслаҳат сўраш, керакли дори-дармонларни олиш ва даволанишни ўзи бошлаш “осонроқ” деб туюлади. Аммо, одатда шифокорга аллақачон ҳолсизланган ва соғлиғини йўқотган беморлар мурожаат қилишади. Шуниси ачинарлики, ёш болаларда мавсумий ўткир респиратор инфекциялар авж олганда, ота-оналар томонидан турли хил тана ҳароратини туширувчи ва яллиғланишга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз пала-партиш ишлатиш нажисида қатор асоратлар кузатилмоқда. Асоратлардан энг оғири ўткир буйрак етишмовчилиги бўлиб, бемор болани сунъий буйрак (гемодиализ) аппаратига улаш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай вазиятнинг қатор сабаблари мавжуд: биринчидан, вақт, куч ва асаблар тежалади. Иккинчидан, дори-дармонларни реклама қилиш жуда кучайиб кетган бўлиб, улар умуман реклама қилинмаслиги ва фақат шифокор томонидан белгиланиши керак. Яъни, шифокорларнинг баъзи вазифаларини телевидение, интернет ва оммавий ахборот воситалари ўз зиммаларига олишган.

МУҲИМ!
Ўз-ўзини даволаш, инсоният даволовчи омиллар ҳақида билиб, улардан қандай фойдаланишни ўрганиши давридан бери мавжуд. Шундай қилиб, соғлиқни тиклаш ҳар доим ҳам хавфли эмас, буни шифокорлар ҳам тан олишади. Бироқ, шу кунларда дори-дармонлар ишлатиб, ўз-ўзини даволаш фавқулотда дахшатли кўламларни эгалламоқда. Ва бу нафақат шифокорларни ташвишга солмоқда.

  • Дарҳақиқат, кенг реклама қилинаётган дорилар одамларнинг ўз-ўзини даволашга катта таъсир кўрсатди. Мутахассис билан маслаҳатлашмасдан ҳар қандай таниқли дори-дармонларни қабул қилиш мумкинми?
  • Агар эҳтиёт бўлсангиз, мумкин. Масалан, АҚШда “Ацетилсалицил кислотаси”ни аҳолининг деярли учдан икки қисми томонидан қабул қилинади ва бу дори воситаси дорихоналарда рецептсиз сотилади. Бироқ, “Ацетилсалицил кислотаси” дан назоратсиз фойдаланиш ошқозон яра касаллигини қўзишига, ярадан қон кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай дори воситасини назоратсиз ишлатиш соғлиқ учун салбий оқибатларга олиб келади. Агар дори воситасидан мунтазам фойдаланиш зарурияти туғилса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг!
  • Шифокор тавсиясисиз антибиотикларни қабул қилсангиз, қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?
  • Таъкидлаш лозимки, кўпгина касалликларда касалликни авж олишини олдини олиш ҳамда кейинги асоратлар келтириб чиқармаслик учун антибактериал препаратларни қабул қилиш жуда зарур. Аммо, фақатгина шифокор тавсияси билан! Агар инсон антибактериал дориларни ўзи қабул қилса, нотўғри тайинлаш ва нотўғри танланган дозаларда ишлатса, микробиоценоз бузилишига, унинг иммунитети сусайишига олиб келиши мумкин. Ва у ўз саломатлигига “секин таъсир этувчи бомбаси”ни қўяди. Албатта, антибиотиклардан фойдалангандан сўнг, одам “тузалиб кетгандай” ҳис қилади, лекин бир ой ёки ундан камроқ вақт ичида инсон яна касалликка чалиниши мумкин. Бир ой ўтгач, касаллик яна қайталанади ва ҳоказо. Яъни, йил давомида-ўткир респираторли инфекциялар, бронхит, томоқ оғриғи чексиз такрорланиши мумкин. Бу антибиотиклардан такрорий фойдаланишга олиб келади, бу иммунитетнинг пасайишини англатади ва бу ҳалқа такрорланаверади. Ҳолбуки, антибиотиклардан фойдаланишдан кейинги замбуруқ инфекцияси, аллергия ривожланиши, дорили гастрит, токсик гепатит, қон ҳосил бўлишидаги бузилишлар, колитларни эслаш жойиздир. Аста-секин инфекция антибиотикларга ўрганиб қолади ва антибиотикларга чидамли инфекция штаммлари ривожланиши мумкин. Аллақачон дунёда барча антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳолатлари қайд этилмоқда. Арифметик прогрессияда ўта чидамли инфекция бутун дунё бўйлаб тарқаладиган кун узоқ эмас. Шундай қилиб, фақат шифокор тавсиясидан кейингина антибиотиклар курсини бошлаш керак.
ХЕШТЕГ: #Дори, #Мутахассис
Шерзод Камалов 26.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 496
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 478

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?